Энди солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошса, электр энергияси учун тўловлар чекланади

15:36 · 17.03.2026

Кредит рекламаларида огоҳлантириш мажбурий бўлади

13:23 · 17.03.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль савдосида банк орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби тасдиқланди

11:33 · 17.03.2026

Ўзбекистонда кўпчилик қарзни яқин танишларидан олади — тадқиқот

10:02 · 17.03.2026

Ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабули бошланди

15:26 · 16.03.2026

Газ бўйича қишки базавий меъёр тугади. Қолган 15 кун учун лимит 50 куб метр этиб белгиланди

15:05 · 16.03.2026

Ўзбекистонда рақамли тўловлар улуши 72 фоизга етди

11:38 · 16.03.2026

Ўзбекистонликларнинг ярми пулларини “ёстиқ тагида” йиғиши маълум қилинди

10:03 · 16.03.2026

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабули 16 мартдан бошланади

13:07 · 13.03.2026

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ошди

10:19 · 13.03.2026

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин

15:33 · 12.03.2026

Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин

10:59 · 12.03.2026

Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади

10:04 · 12.03.2026

«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади

15:26 · 11.03.2026

Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади

11:23 · 11.03.2026

Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди

8:59 · 11.03.2026

Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк

15:16 · 10.03.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 млрд доллардан ошди

10:11 · 10.03.2026

Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқини бузган 3 та банкни жаримага тортди

Шунингдек, аниқланган ҳолатларни бартараф этиш, истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплаш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан банкларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқини бузган 3 та банкни жаримага тортди
Фото: Марказий банк

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 3 та банкка жарима санкцияси қўлланилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2025 йилда TBC Bank, Даврбанк ва Ҳамкорбанкда ўрганиш ўтказилиб, қатор қонунбузарликлар аниқланган:

  • TBC bank’да: истеъмолчига ахборот етарли берилмаслиги, гаров реестридан мулкларни кечиктириб чиқариш, онлайн микроқарзларни огоҳлантиришсиз ажратиш, мурожаатларни кўриб чиқишда талаблар бузилиши;
  • Давр банкда: хизматларни қўшимча шартлар билан кўрсатиш, кредитлар бўйича нотўғри ҳисоб-китоб, ахборотнинг етарли бермаслиги, шартномаларда истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаш, кредит қийматини кўрсатмаслик, гаров реестридан мулкларни кечиктириб чиқариш, мурожаатларни кўриб чиқишда қонунга риоя этмаслик.

Ҳамкорбанкда: истеъмолчига керакли ахборот берилмаслиги, кредитлар бўйича ноқонуний комиссиялар ундириш, гаров реестридан мулкларни кечиктириб чиқариш, мурожаатларни кўриб чиқишда қонуний талаблар бузилиши.

Шу асосда:

TBC Bank’ка 615 млн сўм, Даврбанкка 931 млн сўм, Ҳамкорбанкка 955 млн сўм жарима қўлланилди.

Шунингдек, аниқланган ҳолатларни бартараф этиш, истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплаш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан банкларга аниқ кўрсатмалар берилди. Жумладан, TBC Bank томонидан кредитни қайтариш жадвалида кўрсатилган тўловлардан кўп келиб тушган маблағлар белгиланган тартибда қарздорликни сўндиришга йўналтирилмагани натижасида қарз олувчиларга ортиқча ҳисобланган 2,5 млрд сўм фоизлар ҳамда кредитлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суд қарорлари чиқарилгандан сўнг қонунга зид равишда ҳисобланган 1,7 млрд сўм фоизлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Даврбанк томонидан хорижий валютада ажратилган кредитлар бўйича ортиқча ҳисобланган 1,7 млрд сўм фоизлар, қонунчиликка зид равишда кредит суммасидан ушлаб қолинган 1,9 млрд сўм маблағлар ва гаров мулкини тақиққа қўйиш учун ундирилган 461,6 млн сўм тўловлар истеъмолчиларга қайтариб берилди.

Ҳамкорбанкка эса қонунчиликка зид равишда кредит ажратишда ундирилган 19,2 млрд сўм тўловлар ҳамда гаров мулкини тақиққа қўйиш ва тақиқдан чиқариш учун ундирилган 1,5 млрд сўм тўловлар, шунингдек, кредит шартномаларига назарда тутилмаган бўлсада, лекин қарз олувчилардан ундирилган 54,9 млн сўм комиссияларни истеъмолчиларга қайтариб беришни таъминлаш юзасидан вазифалар юклатилди.

Бундан ташқари, Марказий банкка молиявий хизматлар истеъмолчиларидан келиб тушаётган мурожаатларда кўтарилаётган асосли масалалар истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинмоқда.

Хусусан, Марказий банкка банк тизими бўйича келиб тушган мурожаатларнинг 121 тасида келтирилган шикоятлар, шу жумладан 68 таси бўйича 2,4 млрд сўмлик молиявий нафлар мурожаат қилувчининг фойдасига ҳал этилган.

Энди солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошса, электр энергияси учун тўловлар чекланади
Янгиликлар 15:36 · 17.03.2026
Энди солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошса, электр энергияси учун тўловлар чекланади
Кредит рекламаларида огоҳлантириш мажбурий бўлади
Янгиликлар 13:23 · 17.03.2026
Кредит рекламаларида огоҳлантириш мажбурий бўлади
Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль савдосида банк орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби тасдиқланди
Янгиликлар 11:33 · 17.03.2026
Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль савдосида банк орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистонда кўпчилик қарзни яқин танишларидан олади — тадқиқот
Янгиликлар 10:02 · 17.03.2026
Ўзбекистонда кўпчилик қарзни яқин танишларидан олади — тадқиқот
Ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабули бошланди
Янгиликлар 15:26 · 16.03.2026
Ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабули бошланди
Газ бўйича қишки базавий меъёр тугади. Қолган 15 кун учун лимит 50 куб метр этиб белгиланди
Янгиликлар 15:05 · 16.03.2026
Газ бўйича қишки базавий меъёр тугади. Қолган 15 кун учун лимит 50 куб метр этиб белгиланди