Солиқ қўмитаси шубҳали операцияларни амалга оширган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди

15:27 · 13.10.2025

Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» 1 ноябрдан қайта иш бошлайди

14:36 · 13.10.2025

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозини оширди

15:16 · 10.10.2025

Солиқ қарздорлиги бўлмаган тадбиркорларга субсидия берилади

10:21 · 10.10.2025

Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди

12:17 · 09.10.2025

Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди

10:16 · 09.10.2025

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекордни янгилаб қарийб 55 млрд долларга етди

14:57 · 08.10.2025

Ўзбекистонда электромобиль импорти рекорд даражада ошди

13:29 · 08.10.2025

Ўзбекистонда нарх-наво ошиши бўйича кутилмалар камайди

10:05 · 08.10.2025

Ўзбекистонда таклиф этилаётган ойликлар кескин пасайди

12:16 · 07.10.2025

Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади

11:13 · 07.10.2025

Доллар курсининг пасайиши уй-жойлар ижара нархларига таъсир қилди

10:06 · 07.10.2025

ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати тасдиқланди

16:22 · 06.10.2025

Ўзбекистон августда 2 тонна олтин сотиб олди

14:38 · 06.10.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бериш тартибини сезиларли қатъийлаштиришни таклиф қилди

9:21 · 06.10.2025

Насия савдо бозори иштирокчилари учун Ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди

10:48 · 04.10.2025

Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқини бузган 3 та банкни жаримага тортди

14:58 · 03.10.2025

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етди

11:51 · 03.10.2025

Солиқ қўмитаси шубҳали операцияларни амалга оширган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди

Солиқ қўмитаси норасмий иқтисодий фаолият юритиб, шубҳали операцияларни амалга оширган 7522 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди. Бизнес эгалари ўз контрагентларининг ишончлилигини қўмита сайтида текшириш имконига эга. Рўйхат мунтазам равишда янгилаб борилади.

Солиқ қўмитаси шубҳали операцияларни амалга оширган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди
Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистонда 7,5 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти норасмий иқтисодий фаолият юритиб, шубҳали операцияларни амалга оширган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Қўмита бизнес эгаларига ўз контрагентларини танлашда, қонунчиликда назарда тутилганидек, лозим даражада эҳтиёткорликни таъминлаш зарурлигини эслатиб ўтди.

«Бизнес ҳамкорларнинг ишончлилигини норасмий иқтисодий фаолият юритиб, шубҳали операцияларни амалга оширган 7522 та субъектлар рўйхати келтирилган Солиқ қўмитаси сайти орқали текшириш мумкин. Ушбу рўйхати мунтазам равишда янгиланиб борилади», — дейилади қўмита хабарида.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўзида 902 та тадбиркорлик субъекти фаолиятида шубҳали ҳолатлар ҳамда нақдлаштириш фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланган.

Қўмитага кўра, контрагентларнинг ишончлилигини текширишда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим:

  • Молиявий ҳисоботларни сўраш ва текшириш. Ҳисоботларни тақдим этмаслик ёки ёлғон маълумотларни тақдим этиш ҳолатлари шубҳа уйғотиши лозим — ишончли тадбиркорлик субъектлари ўзининг молиявий фаолияти ҳақидаги маълумотларни яширмайди;
  • Солиқ қўмитасининг расмий веб-саҳифасида реестрида мавжудлигини текшириш;
  • Субъектнинг кўрсатилган манзилда ҳамда офис ва омборларнинг мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш;
  • Онлайн таҳлил ўтказиш: контрагентнинг ижтимоий тармоқда мавжудлиги, улар тўғрисидаги мулоҳазалар ва рейтинги ҳамда фаолияти ҳақидаги бошқа мавжуд маълумотларни олиш.

Солиқ кодексига мувофиқ, контрагентда норасмий иқтисодий фаолият юритганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, солиқ органлари айрим операцияларни эътиборга олмасликка ҳамда тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини ўзгартиришга ҳақли. Бундай субъектлар билан ҳамкорлик қилиш солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида қаралиши мумкин, дея қўшимча қилади қўмита.

Солиқ қўмитаси шубҳали операцияларни амалга оширган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди
Янгиликлар 15:27 · 13.10.2025
Солиқ қўмитаси шубҳали операцияларни амалга оширган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» 1 ноябрдан қайта иш бошлайди
Янгиликлар 14:36 · 13.10.2025
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» 1 ноябрдан қайта иш бошлайди
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозини оширди
Янгиликлар 15:16 · 10.10.2025
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозини оширди
Солиқ қарздорлиги бўлмаган тадбиркорларга субсидия берилади
Янгиликлар 10:21 · 10.10.2025
Солиқ қарздорлиги бўлмаган тадбиркорларга субсидия берилади
Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди
Янгиликлар 12:17 · 09.10.2025
Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди
Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:16 · 09.10.2025
Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди