Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди

Айланма январь-сентябрь ойларида 28,2 миллиард долларга тенг бўлди

Фото: Alamy

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида энг юқори улушга Хитой эга бўлиб турибди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида қуйидаги давлатларнинг улуши юқори:

  • Хитой — 5,4 миллиард доллар (экспорт — 1,8 миллиард доллар, импорт — 3,6 миллиард доллар);
  • Россия — 5,1 миллиард доллар (экспорт — 1,5 миллиард доллар, импорт — 3,6 миллиард доллар);
  • Қозоғистон — 2,8 миллиард доллар (экспорт — 840 миллион доллар, импорт — 2 миллиард доллар);
  • Туркия — 2,4 миллиард доллар (экспорт — 1,3 миллиард доллар, импорт — 1,2 миллиард доллар);
  • Корея — 1,4 миллиард доллар (экспорт — 37 миллион доллар, импорт — 1,3 миллиард доллар);
  • Қирғизистон — 682 миллион доллар (экспорт — 562 миллион доллар, импорт — 120 миллион доллар);
  • Германия — 560 миллион доллар (экспорт — 45 миллион доллар, импорт — 515 миллион доллар);
  • Туркманистон — 491 миллион доллар (экспорт — 137 миллион доллар, импорт — 354 миллион доллар);
  • Афғонистон — 489 миллион доллар (экспорт — 487 миллион доллар, импорт 2 миллион доллар);
  • Украина — 451 миллион доллар (экспорт — 142 миллион доллар, импорт — 309 миллион доллар);

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 28,2 миллиард долларга тенг бўлди.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари марказларида Duty Free дўконлари ташкил этилиши маълум қилинганди.