Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонга 9 ойда хориждан қанча пул ўтказилгани маълум бўлди

Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 34,2 фоизга ўсди

Фото: «UA Вестник»

Ўзбекистонга 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан юборилган пул ўтказмалари ҳажми 5,7 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2021 йилнинг 9 ойида 5,7 миллиард долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига (4,3 миллиард доллар) нисбатан 34,2 фоизга, 2019 йилнинг мос даврига (4,5 миллиард доллар) нисбатан эса 29 фоизга ўсган.

Асосий савдо-ҳамкор давлатлар (Туркияни ҳисобга олмаганда) миллий валюталари алмашув курсларида ҳам йил бошидан буён кескин ўзгаришлар кузатилмаганлиги, реал самарали алмашув курси бўйича тафовутни юзага келтирмаган.

Шунингдек, 2021 йилнинг 9 ойида экспорт ҳажми (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ўсди. Иқтисодий фаолликнинг жадаллашиши ва асосий иқтисодий тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларининг тикланиши шароитида жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 фоизга ўсди ва пандемиядан олдинги даражасига етди.