Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Молия 22:54 · 26.10.2021

Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган

Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди
Фото: Ukranews

Ўзбекистон Марказий банки томонидан «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарор лойиҳаcи ишлаб чиқилиб, муҳокама учун жойлаштирилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар банк назорати бўйича Базель қўмитасининг «Муаммоли активларга қўйиладиган пруденциал талаблар — муаммоли активлар ва шартлари қайта кўриб чиқилган активлар тушунчаси тўғрисида»ги йўриқномаси ҳамда хорижий тажрибага асосланган.

Жумладан, низомга «кредит таваккалчилиги», «муддати ўтган қарздорлик», «активнинг жами қиймати» ва «кичик миқдор» деган тушунчалар киритилмоқда. Банкларда олиниши лозим бўлган ҳисобланган ва ундирилмаган фоизли даромадларга «ўстирмаслик» мақоми берилиши ўрнига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ актив бўйича юзага келган даврда активнинг сифатига қараб захира шакллантириш талаби қўйилмоқда.

Шунингдек, юқори ликвидли таъминот суммасини эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захира миқдоридан чегириш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, низом лойиҳасида белгиланган шартлар асосида кредит фоиз ставкаси пасайтирилганда, имтиёзли давр 6 ойгача узайтирилганда, кредит валютаси ва гаров ўзгартирилганда кредит таснифи ўзгартирилмаслиги ва шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб таснифланмаслиги белгиланмоқда.

Шу билан бирга, активлар сифатини таснифлашнинг муддат бўйича мезонлари қайта кўриб чиқилмоқда. Ҳужжат лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишиш ҳамда таклиф ва мулоҳазаларни билдириш мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистондаги 14 та банкда ислом дарчалари йўлга қўйилиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди