Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари учун тўловлар қисқартирилади

Тўлов миқдорларини камайтириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди

Фото: Reuters

Ўзбекистонда айрим давлат хизматларини амалга ошириш учун тўловлар миқдори қисқартирилади Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар берди.

Маълум қилинишича, «Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан бир қатор давлат хизматлари кўрсатишдаги тўлов миқдорлари камайтирилган. Жумладан, Чет тилини билиш даражаси тўғрисида малака сертификатининг дубликати берилгани учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши белгиланди (илгари БҲМнинг 50 фоизи).

Таъкидланишича, қарор 2021 йил 1 декабрдан бошлаб кучга киради.

Аввалроқ аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши ҳақида хабар берилганди.