Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

«Қишлоқ қурилиш банк» делегацияси БАА банки вакиллари билан учрашди

Банклар ўртасида молиявий ҳамкорлик бўйича келишув битими имзоланади

Фото: «Қишлоқ қурилиш банк» матбуот хизмати

«Қишлоқ қурилиш банк» делегацияси Бирлашган Араб Амирлигига қилган сафари давомида мазкур мамлакатнинг йирик банкларидан бири Mashreq банки раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда «Қишлоқ қурилиш банк» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳақида фикр алмашилган.

Mashreq банки вакиллари «Қишлоқ қурилиш банк» фаолиятига қизиқишни қайд этиб, келгусида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини билдирган.

Хабарга кўра, учрашув якунида банклар ўртасида молиявий ҳамкорлик бўйича дастлабки келишув битими имзолашга келишиб олинган.

Аввалроқ «Қишлоқ қурилиш банк» Беларусь банки билан ҳамкорлик битимини имзолаганди.