«Қишлоқ қурилиш банк» Беларусь банки билан ҳамкорлик битими имзолади
Битим истиқболда турли йўналишлар бўйича банклараро молиявий алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради

«Қишлоқ қурилиш банк» ва Беларуснинг «Белагропромбанк» банки ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Бу ҳақда «Қишлоқ қурилиш банк» матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, келишув имзоланиши истиқболда турли йўналишлар бўйича банклараро молиявий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, бир қатор манфаатли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш имкониятини беради.

Қайд этилишича, битим доирасида келгусида икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш, мижозлар учун янада қулай шароитлар яратишда самарали ва ишончли хизматларни биргаликда жорий қилиш кўзда тутилган.
Аввалроқ Asakabank Telegram’даги фирибгарлардан огоҳлантиргани хабар қилинганди. Шунингдек, тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар берилди.






