Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилаётган давлатлар

Рўйхатда Россия етакчилик қилмоқда

Фото: РБК

Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қиладиган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилган 10 та давлатни маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида қиймати 52,1 миллион долларлик 72,9 минг тонна помидор экспорт қилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7,3 минг тоннага кам.

Ўзбекистон 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида помидор экспорт қилган асосий давлатлар:

  1. Россия — 37,7 минг тонна;
  2. Қозоғистон — 21,1 минг тонна;
  3. Қирғизистон — 11,8 минг тонна;
  4. Тожикистон — 2 минг тонна;
  5. Беларусь — 53,6 тонна;
  6. АҚШ — 20,9 тонна;
  7. Афғонистон — 12 тонна;
  8. БАА — 9,7 тонна;
  9. Украина — 9,1 тонна;
  10. Германия — 0,5 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп цемент импорт қилаётган давлатлар рейтинги эълон қилинганди.