Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қиладиган давлатлар орасида Эрон етакчилик қилмоқда. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган 9 та давлатни маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатдан 38,8 миллион долларлик 331,6 минг тонна картошка импорт қилган. Маҳсулот импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 83,7 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 2021 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:
- Эрон — 121,7 минг тонна;
- Қозоғистон – 95,4 минг тонна;
- Покистон — 81 минг тонна;
- Қирғизистон — 17,4 минг тонна;
- Нидерландия — 10,6 минг тонна;
- Россия — 4,4 минг тонна;
- Франция — 616 тонна;
- Афғонистон — 374,6 тонна;
- Германия — 66,3 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилаётган давлатлар рейтинги ҳақида маълумот берилганди.


