Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

«Ўзсаноатқурилишбанк» хусусийлаштирилади. Президент давлат активлари бўйича йиғилиш ўтказди

Президент давлат объектларини хусусийлаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни давлат объектларини хусусийлаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 32 та йирик давлат активини сотиш, «Ўзсаноатқурилишбанк»ни хусусийлаштириш, давлат корхоналарининг 368 та носоҳавий ва самарасиз активларини савдога чиқариш режалаштирилган. Ҳудудларда 770 та актисв сотишга тайёрланган. Булар орқали бюджетга қарийб 10 триллион сўм тушум таъминланиши кўзда тутилган. Мутасаддиларга шу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент давлат корхоналарига стратегик инвесторларни жалб қилиш, фақат мавжуд қувватларни ишлатиш билан чекланмасдан, корхоналар фаолиятини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган. «Навоийазот» акциядорлик жамияти негизида учта алоҳида корхона ташкил этган ҳолда, «кимё саноати кластери» фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу кластер инфратузилмасини бошқариш учун тажрибали хусусий оператор жалб қилинади.

Давлат раҳбари инвесторлар сармоя киритиш билан бирга янги лойиҳалар таклиф қилиши, замонавий билим ва технологияларни олиб келиши муҳимлигини таъкидлаган. Мутасаддиларга, шуларни инобатга олган ҳолда, 2022 йил учун хусусийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Аввалроқ «Белдирсой оромгоҳи»даги давлат активини сотишнинг иккинчи босқичи натижалари эълон қилинганди.