Ўзбекистонда 2021 йил январь-сентябрь ойларида жами 1 миллион 436,7 минг тонна полиз экинлари етиштирилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида етиштирилган полиз экинлари ҳажми қуйидагича:
- Сурхондарё — 198 минг тонна;
- Сирдарё — 190,3 минг тонна;
- Жиззах — 171,2 минг тонна;
- Қашқадарё — 157,9 минг тонна;
- Қорақалпоғистон — 123,4 минг тонна;
- Бухоро — 118,1 минг тонна;
- Хоразм — 105,6 минг тонна;
- Андижон — 91,0 минг тонна;
- Самарқанд — 83,4 минг тонна;
- Наманган — 57,2 минг тонна;
- Навоий — 56,5 минг тонна;
- Фарғона — 52 минг тонна;
- Тошкент — 32,1 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилаётган давлатлар рейтинги хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилаётган давлатлар ҳақида хабар берилди.


