Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Молия вазирлиги ACCA билан ҳамкорликда сертификатланган бухгалтерлар сонини оширади

Буюк Британиянинг АССА ассциацияси МҲХС бўйича махсус дастурларни рус тилида ишлаб чиққан

Фото: Молия вазирлиги матбуот химати

Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан 9 ноябрь куни Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро асассоциация (АССА, Association of Chartered Certified Accountants) билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қиилнишича, учрашувнинг асосий мақсади Ўзбекистонда бухгалтерия-аудиторлик касбини ривожлантиришда ҳамкорликни давом эттиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш бўлган. Шунингдек, тақдимот материаллари якунлари бўйича халқаро таълим стандартлари асосида бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича кадрлар тайёрлашнинг асосий масалалари муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, республикада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) ва аудитнинг халқаро стандартлари (АХС) соҳасида амалий кўникмаларга эга бўлган етарли миқдордаги профессионал бухгалтерлар ва аудиторлар етишмайди. Шунинг учун Молия вазирлиги халқаро экспертлар ва бухгалтерлар жамоат бирлашмалари иштирокида бухгалтерияларни халқаро сертификатлаш доирасида бу соҳада мутахассислар максимал сонини тайёрлаш учун мақсадли чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.

Маълумот ўрнида, ACCA (The Association of Chartered Certified Accountants) 1904 йилда Буюк Британияда ташкил этилган молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги профессионаллар глобал ассоассоциациясидир. ACCA халқаро сертификатини олиш бўйича ўқув дастури инглиз тилида олиб борилади. ACCA, шунингдек, МҲХС бўйича махсус дастурларни рус тилида ишлаб чиққан — DipIFR (DipIFR-diplom in International Financial Reporting), «Молия ва бизнесни бошқариш» дипломи.

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 24 февралдаги «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  қарорини амалга ошириш доирасида Молия вазирлиги ва Аудиторлар палатаси ACCA билан МҲХС бўйича кадрлар тайёрлаш ва касбий сертификатлаштиришнинг замонавий тизимини жорий этиш бўйича меморандум имзоланган.

Аввалроқ молия вазири ўринбосари Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашганди.