Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

«Очиқ бюджет» порталида ғолиб бўлган таклифларни молиялаштиришни онлайн кузатиш мумкин бўлади

Шунингдек, бевосита ишларни сифатли амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш мумкин бўлади

Фото: «phonoteka.org»

Эндиликда «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали ташаббусли бюджет жараёнида ғолиб деб топилган таклифларни молиялаштириш ҳолатини онлайн кузатиб бориш мумкин. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, порталда таклифларни молиялаштириш учун очилган хисобрақамлар, ажратилган маблағлар, уларнинг сарфланиши ва қолдиқ маълумотлари, шу билан бирга расмийлаштирилган шартномалар ва тўлов топшириқномаларини фуқароларга тўғридан-тўғри кузатиб бориш имконияти яратилган.

Бунинг учун порталнинг «Ташаббусли бюджет» бўлимида фуқаро ўзини қизиқтирган таклифни танлаши ва очилган саҳифадан таклифнинг молиялаштириш ҳолати тугмасини босиши кифоя.

Скрин: «openbudget.uz»

Ушбу имконият орқали фуқаро ўзи томонидан билдирилган ва ғолиб деб топилган таклифнинг молиялаштириш ҳолати, ишларни бажариш учун аниқланган пудратчи корхона тўғрисида маълумотлар ва бажарилган ишлар учун ўтказиб берилган маблағлар бўйича батафсил маълумотларга эга бўлиши мумкин. Шунингдек, бевосита ишларни сифатли амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш мумкин бўлади.

Скрин: «openbudget.uz»

Аввалроқ Ўзбекистонда франшизинг шартномаларни рўйхатдан ўтказиш онлайн режимга ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.