Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим импорт қилаётган давлатлар
Оёқ кийим импорти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 миллион долларга ошган
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 45 та хорижий давлатдан қиймати 9,9 миллион долларга тенг бўлган 2,7 миллион жуфт оёқ кийимларини импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон оёқ кийимларини энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагилар:
- Хитой — 4,4 миллион;
- Туркия — 2,8 миллион;
- Вьетнам — 756,5 минг;
- Россия — 397,5 минг;
- Италия — 331 минг;
- Чехия — 229,2 минг;
- Индонезия — 180,5 минг;
- Ҳиндистон — 114,1 минг;
- Қирғизистон — 99,5 минг;
- Испания — 77,7 минг;
- Португалия — 60,9 минг доллар.
Маълум қилинишича, оёқ кийимлари импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 миллион долларга ошган.
Аввалроқ Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси энг катта ҳудудлар хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп автомобиль импорт қиладиган давлатлар 10 талиги маълум қилингани ҳақида хабар берилди.
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Интервью
Рейтинг
Таҳлил