Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижий давлатларга қовун ва тарвуз экспорт қилган ҳудудлар бўйича статистикани эълон қилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳудудлар бўйича экспорт кўрсаткичлари қуйидагича:
- Хоразм вилояти — 12,7 минг тонна;
- Андижон вилояти — 9,4 минг тонна;
- Фарғона вилояти — 9 минг тонна;
- Жиззах вилояти — 8,9 минг тонна;
- Сирдарё вилояти — 8,8 минг тонна;
- Қорақалпоғистон — 8,6 минг тонна;
- Тошкент вилояти — 8,1 минг тонна;
- Наманган вилояти — 3,8 минг тонна;
- Қашқадарё вилояти — 2,6 минг тонна;
- Самарқанд вилояти — 2,3 минг тонна;
- Тошкент шаҳри — 2,2 минг тонна;
- Сурхондарё вилояти — 2,1 минг тонна;
- Бухоро вилояти — 471,0 тонна;
- Навоий вилояти — 187,6 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон 9 ойда қовун-тарвуз экспортидан қанча даромад қилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда энг кўп полиз экинлари етиштирилаётган ҳудудлар ҳақида хабар берилди.


