Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистонда энг кўп МЧЖ фаолият юритаётган ҳудудлар

Рўйхатда Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда

Фото: «ako.ru»

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда энг кўп масъулияти чекланган жамиятлар фаолият юритаётган ҳудудлар рейтингини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига республикада жами 337 783 та масъулияти чекланган жамият рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 320 961 таси фаолият юритмоқда.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятларнинг сони:

  1. Тошкент шаҳри — 80 712 та;
  2. Тошкент вилояти — 33 702 та;
  3. Андижон вилояти — 28 019 та;
  4. Самарқанд вилояти — 23 892 та;
  5. Фарғона вилояти — 23 099 та;
  6. Наманган вилояти — 21 246 та;
  7. Бухоро вилояти — 20 402 та;
  8. Қашқадарё вилояти — 16 888 та;
  9. Қорақалпоғистон — 14 958 та;
  10. Жиззах вилояти — 13 460 та;
  11. Хоразм вилояти — 11 412 та;
  12. Сурхондарё вилояти — 11 399 та;
  13. Сирдарё вилояти — 10 896 та;
  14. Навоий вилояти — 10 876 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси энг катта ҳудудлар рейтинги эълон қилинганди.