«Халқ банки» ўз мижозларига мурожаат билан чиқди
Идентификацияланмаган банк карталари орқали амалга оширилаётган тўловлар 25 ноябрдан сўнг чекланади
Ўзбекистон «Халқ банки» ўз мижозларига мурожаат йўллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, банкдан карта очилган вақтдан бошлаб шу кунга қадар паспорт маълумотларини ўзгартирган шахслар 2021 йилнинг 25 ноябригача янги паспорт маълумотларини тасдиқлатишлари лозим.
Бунинг учун мижозлар ўзига яқин бўлган 196 та филиаллар ва 106 та банк хизматлари марказлари ёки 24/7 режимида ишловчи 1106 қисқа рақамли алоқа марказларига мурожаат этишлари мумкин.
Шунингдек, хабарда идентификацияланмаган банк карталари орқали амалга оширилаётган тўловлар 25 ноябрдан сўнг чекланиши таъкидланган.
Аввалроқ «Капиталбанк» ўз мижозларига мурожаат билан чиққани хабар қилинганди. Шунингдек, «Микрокредитбанк» ўз мижозларига мурожаат билан чиққани ҳақида хабар берилди.