Ўзбекистонда 2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи 12 фоизгача пасайтирилади. у ҳақда Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган 2022 йилги бюджетномада сўз боради.
Қайд этилишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб:
- қўшилган қиймат солиғи 15 фоиздан 12 фоизга;
- мобиль алоқа хизматларига акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 10 фоизга;
- банк, мобиль алоқа операторлари ва бозорлар ва савдо комплекслари учун белгиланган фойда солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилади.
Бунда қатъий миқдорда белгиланган акциз, ер солиғи, мол-мулк, сув солиғи ставкалари инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда индексацияси қилинади.
Шунингдек, 2021 йилда қуйидаги солиқларнинг ставкалари ўзгаришсиз қолдирилди:
- қўшилган қиймат солиғи ставкаси — 15 фоиз;
- фойда солиғи — 15 фоиз;
- ижтимоий солиқ — 12 (бюджет ташкилотлари учун 25 фоиз) фоиз;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи — 12 фоиз;
- айланмадан олинадиган солиқнинг базавий ставкаси — 4 фоиз;
- дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган солиқ ставкаси — 5 фоиз.
Аввалроқ Ўзбекистонда айрим аҳоли вакиллари даромад солиғидан озод қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


