Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Молия вазири ўринбосари БМТ тараққиёт дастури вакиллари билан учрашди

Учрашув мақсади Ўзбекистон учун барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)ни молиялаштириш стратегиясига қаратилган

Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Молия вазири ўринбосари Ахадбек Хайдаров Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастури халқаро эксперти Нелсон Стратта билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувнинг асосий мақсади Ўзбекистон учун барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)ни молиялаштиришнинг комплекс стратегиясини ишлаб чиқишни муҳокама қилишга қаратилган. Учрашув бошида томонлар стратегияга доир барча асосий ислоҳот дастурларини, жумладан, давлат молияси ва давлат инвестицияларини бошқаришни ҳисобга олиш имкониятлари хусусида фикр алмашган.

Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Шу билан бирга, учрашув иштирокчилари стратегияда асосий эътиборни жалб этиши мумкин бўлган молиялаштириш манбаларидаги асосий камчиликларни аниқлаш ва уни бартараф этиш мумкин бўлган ёрдам масалаларини муҳокама қилган.

Учрашув якунида томонлар манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, жорий ва келгуси лойиҳаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда навбатдаги учрашувда муҳокамаларни давом эттиришга ўзаро келишиб олган.

Аввалроқ Молия вазирлиги вакиллари Австрия банклари билан кредит масалаларини муҳокама қилганди.