Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 19:30 · 11.11.2021

Молия вазирлиги вакиллари Австрия банклари билан кредит масалаларини муҳокама қилди

Маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича АМЕ International билан ҳамкорлик қилиниши мумкин

Молия вазирлиги вакиллари Австрия банклари билан кредит масалаларини муҳокама қилди
Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Молия вазирлигида Австрия бизнес делегацияси таркибига кирувчи қатор компанияларнинг раҳбарияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашувда вазирлик номидан вазир ўринбосари Одилбек Исҳоқов, давлат қарзи департаменти директори Жасур Қаршибоев, капитал бозорини ривожлантириш департаменти директори Сарвар Аҳмадов, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Нодир Нуриддинов ва Давлат қарзи департаменти директори ўринбосари Беҳруз Каримов иштирок этган.

Қайд этилишича, ташриф буюрган компаниялар орасида UniCredit Bank Austria, AME International, RIEF Financial communications, Advantage Austria, bit media e-solutions ва бошқалар бор. Делегация вакилларига хусусий секторни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда давлат объектларини давлат ва бизнесга сотиш, бирламчи (ИПО) ва иккиламчи (СПО) фонд биржасида акцияларни оммавий таклиф этиш бўйича маълумот берилган.

Томонлар электрон ҳукумат ва рақамли ечимлар, капитал бозори ва хусусийлаштириш, овозли алоқа ва маълумотлар узатиш тизимлари соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш борасида муҳокама қилишган. Бундан ташқари, маҳаллий соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш, шу жумладан рақамли, хорижий тиббий ноу-ҳауни жорий етиш ва аҳолига кардиологик ёрдамни такомиллаштиришга кўмаклашувчи АМЕ International билан ҳамкорлик қилиш бўйича имкониятлари кўриб чиқилган.

Таъкидланишича, давлат-хусусий шериклик асосидаги соғлиқни сақлаш,таълим, йўл қурилиши ва бошқа лойиҳаларга инвестицияларни жалб этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Австрия компаниялари ва банклари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар масалалари ҳамда ривожланаётган лойиҳалар учун Австрия банкларидан кредитларни жалб қилишнинг кейинги босқичлари ва шартлари муҳокама қилинган.

Шунингдек, учрашув якунида томонлар яқин ҳамкорлик ва томонларни қизиқтирган соҳаларда тажриба алмашиш имкониятларини ўрганишга келишиб олган.

Аввалроқ Тошкентда Ўзбекистон ва Австрия ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ўтказилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Сардор Умурзоқов Австриянинг Европа ва ташқи федерал вазирини қабул қилгани ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди