Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатлар рейтинги ҳақида маълумот берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:
- Хитой — 2,1 миллиард доллар;
- Россия — 1,7 миллиард доллар;
- Туркия — 1,4 миллиард доллар;
- Қозоғистон — 952,4 миллион доллар;
- Қирғизистон — 643,4 миллион доллар;
- Афғонистон — 521,6 миллион доллар;
- Тожикистон — 394,8 миллион доллар;
- Украина — 172,4 миллион доллар;
- Канада — 171,5 миллион доллар;
- Туркманистон — 151,5 миллион доллар.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,6 миллиард долларга тенг бўлгани ҳақида хабар берилганди.


