Давлат статистика қўмитаси январь-октябрь ойларида Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар рейтингини тақдим этди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:
- Россия — 4,2 миллиард доллар;
- Хитой — 4 миллиард доллар;
- Қозоғистон — 2,2 миллиард доллар;
- Жанубий Корея — 1,5 миллиард доллар;
- Туркия — 1,3 миллиард доллар;
- Германия — 571,5 миллион доллар;
- Туркманистон — 404,1 миллион доллар;
- Ҳиндистон — 371,9 миллион доллар;
- Украина — 364,2 миллион доллар;
- Литва — 342,1 миллион доллар.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,6 миллиард долларга тенг бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатлар рейтинги эълон қилинди.


