Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда яна бир электрон пуллар тизими фаолиятига рухсат берилди

«Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида келтирилган

Фото: RTM LINES

Ўзбекистонда GlobalPay электрон пуллар тизими фаолиятига рухсат берилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган «Global Solutions» МЧЖ томонидан GlobalPay электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилган.

Ҳужжатда «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида келтирилган.

Ўрганиш натижасида «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларни чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари»га кўра, GlobalPay электрон пуллар тизими Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилиб, электрон пулларнинг чиқарилиши фаолиятига рухсат берилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1HLSW электрон пуллар тизими фаолиятига рухсат берилганди.