Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Марказий банк вакиллари БМТ эксперти билан аҳолининг молиявий саводхонлиги бўйича фикр алмашди

Учрашув БМТнинг Ўзбекистонда ривожланишни молиялаштириш қўшма дастурини амалга ошириш доирасида ўтказилган

Фото: Sputnik

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг халқаро эксперти Нельсон Стратта Ўзбекистон Марказий банкига ташриф буюрди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашув «Ўзбекистонда барқарор ривожланишни миллий молиялаштиришнинг комплекс механизмини яратиш» БМТ қўшма дастурини амалга ошириш доирасида ташкил этилган.

Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон Марказий банкининг молиявий инклюзивликни ошириш ҳамда хусусий ва инновацион молиялаштириш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги сиёсатига доир масалалар муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, мамлакатда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш стратегияси юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилган. Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган масалалар юзасидан ҳамкорликни чуқурлаштиришга қизиқиш билдирган.

Аввалроқ Молия вазири ўринбосари БМТ тараққиёт дастури вакиллари билан учрашгани хабар қилинганди. Шунингдек, Бизнес-омбудсман БМТ ва ЕТТБ билан коррупцияга қарши ҳамкорлик қилиши ҳақида хабар берилди.