Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида энг кўп улушга эга бўлган давлатлар

Рўйхатда Хитой 6,1 млрд долларлик савдо айланмаси билан етакчилик қилмоқда

Фото: RTM LINES

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги улуши энг юқори давлатлар бўйича маълумот эълон қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида қуйидаги давлатлар билан ташқи савдо фаолияти олиб борган:

  1. Хитой — 6,1 миллиард, экспорт — 2,1 миллиард, импорт — 4 миллиард доллар;
  2. Россия — 5,9 миллиард, экспорт — 1,7 миллиард, импорт — 4,2 миллиард доллар;
  3. Қозоғистон — 3,2 миллиард, экспорт — 952 миллион, импорт — 2,2 миллиард доллар;
  4. Туркия — 2,7 миллиард, экспорт — 1,4  миллиард, импорт — 1,3 миллиард доллар;
  5. Корея — 1,5 миллиард, экспорт — 43 миллион, импорт — 1,5 миллиард доллар;
  6. Қирғизистон — 774 миллион, экспорт — 643 миллион, импорт — 131 миллион доллар;
  7. Германия — 625 миллион, экспорт — 54 миллион, импорт — 571 миллион доллар;
  8. Туркманистон — 556 миллион, экспорт — 152 миллион, импорт — 404 миллион доллар;
  9. Украина — 537 миллион, экспорт —  173 миллион, импорт — 364 миллион доллар;
  10. Афғонистон — 524,2 миллион, экспорт — 521,6 миллион, импорт — 2,6 миллион доллар.

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,6 миллиард долларга тенг бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси энг юқори ҳудудлар хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 10 ойдаги ташқи савдо айланмаси маълум бўлди.