Ўзбекистон январь-октябрь ойларида 246,3 миллион долларлик полиэтилен экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 24 та хорижий давлатга қиймати 246,3 миллион долларга тенг бўлган 240,2 минг тонна полиэтилен экспорт қилган. Таъкидланишича, полиэтилен экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 58,4 минг тоннага камайган.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар:
- Туркия — 66,6 минг тонна;
- Россия — 48,7 минг тонна;
- Хитой — 43 минг тонна;
- Латвия — 28 минг тонна;
- Қозоғистон — 23 минг тонна;
- Украина — 16 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон асосан қайси давлатларга автомобиль экспорт қилаётгани хабар қилинганди.


