Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Марказий банк вакиллари экспертлар билан инвестиция салоҳиятини муҳокама қилди

Банк тизимини модернизация қилиш жараёнида эришилган ютуқлар қайд этилган

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Ўзбекистон Марказий банкида TBC Uzbekistan ҳамда Dunross глобал инвестиция компанияси вакиллари иштирокида мамлакатнинг макроиқтисодий ривожланиши муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашувда ташриф буюрувчиларга Ўзбекистон, хусусан, банк тизимидаги инвестиция муҳити ҳақида маълумот берилган. Мулоқот давомида Марказий банкнинг тегишли департаментлари вакиллари регуляторнинг пул-кредит сиёсати, банклардаги трансформация жараёни ва тўлов тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар тўғрисида батафсил сўзлаб берган.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Ўз навбатида, хорижий экспертлар Ўзбекистонда банк тизимини модернизация қилиш жараёнида сезиларли ютуқларга эришилаётганини қайд этган. Мулоқот якунида экспертлар муҳокама қилинган масалалар юзасидан яқин ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирган.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Аввалроқ Марказий банк киберхавфсизлик бўйича семинар ташкиллаштиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Марказий банк вакиллари БМТ эксперти билан аҳолининг молиявий саводхонлиги бўйича фикр алмашгани ҳақида хабар берилди.