Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим импорт қилган давлатлар

Импорт ҳажми 2020 йилга нисбатан 5,1 млн долларга ошган

Фото: Мир обуви

Ўзбекистон 10 ойда энг кўп Хитойдан 5,1 миллион долларлик ҳамда Туркиядан 3,5 миллион долларлик оёқ кийим импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 46 та хорижий давлатдан қиймати 11,7 миллион долларга тенг бўлган 3,3 миллион жуфт оёқ кийимларни импорт қилган. Шунингдек, оёқ кийимлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 миллион долларга ошган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон қуйидаги давлатлардан энг кўп оёқ кийимлари импорт қилган:

  1. Хитой — 5,1 миллион доллар;
  2. Туркия — 3,5 миллион доллар;
  3. Вьетнам — 850 минг доллар;
  4. Чехия — 434 минг доллар;
  5. Россия — 400 минг доллар;
  6. Италия — 379 минг доллар;
  7. Индонезия — 226 минг доллар;
  8. Ҳиндистон — 138 минг доллар;
  9. Қирғизистон — 99,5 минг доллар;
  10. Испания — 82 минг доллар;
  11. Португалия — 77 минг доллар.

Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилаётган давлатлар хабар қилинганди.