Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025
Молия 12:40 · 07.12.2021

Суверен кредит, ташқи қарз ва захиралар: S&P Ўзбекистонга бағишланган йиғма ҳисобот эълон қилди

Ҳисоботда Ўзбекистоннинг рейтинг баҳоси «BB-» (барқарор кутилма) даражада ўзгаришсиз қолган.

Суверен кредит, ташқи қарз ва захиралар: S&P Ўзбекистонга бағишланган йиғма ҳисобот эълон қилди
Фото: CNBC

Standard & Poor’s Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги 6 декабрь куни Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингига бағишланган йиғма ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда Ўзбекистоннинг рейтинг баҳоси «BB-» (барқарор кутилма) даражада ўзгаришсиз қолган.

Рейтинг бўйича барқарор кутилма агентликнинг мамлакатда фискал ва ташқи қарзлар тез суръатлар билан ўсишда давом этиши, бироқ келгуси 12-24 ой ичида мўътадил даражада сақланиб қолиши бўйича таҳминларни акс эттиради.

Агентликка кўра, амалдаги Президентнинг қайта сайлангани мамлакатдаги институционал салоҳиятни яхшилашга қаратилган ва кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни давом эттирилишига хизмат қилади. 

Давлат корхоналарининг трансформацияси ва хусусийлаштириш, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш, маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш, давлат қарзи қонунининг ишлаб чиқилиши, коррупцияга қарши курашиш, давлат бошқарувини такомиллаштириш ва бюрократияни камайтириш стратегиялари асосий ислоҳотлар сифатида қайд этилган.

Қайд этилишича, 2021 йилда Ўзбекистон реал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиш суръати 6,5 фоизни, 2022-2024 йилларда ўртача 5,5 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. 

Бунда, хизматлар, ишлаб чиқариш, табиий ресурслар секторларининг ўсиши, асосий савдо ҳамкорлар иқтисодиётининг тикланиши, инвестиция дастурлари ва давлат корхоналари ислоҳотлари иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари сифатида қайд этилган.

Ҳисоботга кўра, ҳукуматнинг ташқи активлари ва Марказий банкнинг олтин захиралари мамлакатнинг фискал ва ташқи позициясини қўллаб-қувватловчи омиллардан ҳисобланади. Ҳукумат ликвид активларининг асосий қисми Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ликвид активлари ҳиссасига тўғри келади. 

Шу билан бирга, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг пастлиги, ҳисобдорлик ва институтлар ўртасидаги ўзаро тийиб туриш тизимининг ривожлантириш зарурати республика суверен кредит рейтингини чекловчи омиллар сифатида санаб ўтилган.

S&P кутилмаларига кўра, яширин иқтисодиётнинг қисқариши ва давлат корхоналари фаолиятининг яхшиланиши билан солиқдан тушадиган даромадлар ортади ва ўрта муддатда фискал консолидация амалга оширилади.

Фискал дефицит 2021 йилда ЯИМга нисбатан 5,8 фоизни, 2021-2024 йилларда ўртача 3,8 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда. Айни вақтда олтин нархининг ўзгарувчанлиги агентликнинг прогнозига таъсир этувчи омиллар сирасига киритилган.

Ҳисоботга кўра, давом этаётган фискал дефицитга қарамасдан давлатнинг соф қарз юки мўътадил даражада сақланиб қолиши ва 2024 йилгача соф давлат қарзининг ўзгариши ЯИМга нисбатан ўртача 5 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.

Агентлик мамлакатнинг ташқи қарзи 2018 йилдан бери сезиларли даражада ортганига ва ўсишда давом этишига қарамасдан ўсиш суръати секинлашишини кутмоқда. Мамлакатнинг жами ташқи қарзи 2020 йилда деярли 37 фоизга ошгани ҳамда келгусида давлат ва молиявий сектор ликвид активларидан ортиши келтириб ўтилган.

Қайд этилишича, монетар сиёсат самарадорлигининг ошиши учун вақт талаб этилсада, инфляцияни пасайтиришга ва сўмга бўлган ишончни ортишига ёрдам беради. Ҳисоботда глобал иқтисодиётга интеграциялашуви ва ислоҳотлар натижасида мамлакатнинг иқтисодий ўсиш салоҳиятининг ошиши ҳамда фискал ва ташқи захираларнинг ортиши мамлакат кредит рейтингининг ошишига хизмат қилиши таъкидланган.

Мамлакатимиз кредит рейтингини пасайтирувчи омиллар сифатида қуйидагилар қайд этилган:

  • Агентлик кутилмаларига нисбатан Ўзбекистоннинг фискал ва ташқи захиралари тез суръатларда ёки сезиларли даражада камайиши;
  • тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг етарли эмаслиги натижасида қарз жалб қилиш ошиши ва ташқи активларнинг камайиши; 
  • иқтисодиёт долларлашувининг сезиларли даражада ошиши.

Аввалроқ Standard & Poor’s Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг «BB-» рейтинг даражасини тасдиқлаб, кредит рейтинги прогнозини «салбий»дан «барқарор»га оширганди.

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Янгиликлар 11:47 · 15.12.2025
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Авто, Янгиликлар 10:11 · 15.12.2025
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Янгиликлар 8:33 · 15.12.2025
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда