Ўзбекистонда 11 ойда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар қуйидагича:
- Cobalt — 61 минг 073 дона;
- Lacetti-Gentra — 41 минг 592 дона;
- Nexia T-250 — 25 минг 833 дона;
- Damas — 48 минг 432 дона;
- Labo — 13 минг 413 дона;
- Spark — 8580 дона.
Аввалроқ UzAuto Motors автомобиль етказиб беришни яна 2 ойга кечиктириши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 10 ойда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилди.


