Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ислом цивилизацияси маркази жамғармасининг маблағлари нималарга сарфланади?

Жамғарма тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: Президент матубот хизмати

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали ёзмоқда. 

Низомга мувофиқ, қуйидагилар жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

  • хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
  • ҳомийлик хайриялари;
  • Президент ёки ҳукумат қарорларига мувофиқ ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
  • тақиқланмаган бошқа манбалар.

Маблағлар қуйидагилар учун сарфланади:

  • илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар сотиб олиш орқали Марказ китоб фондини кенгайтириш;
  • илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот учун грант ажратиш;
  • ижтимоий, илмий, маънавий ва маърифий тадбирлар ташкил қилиш;
  • кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, конференция, семинарлар ўтказиш;
  • мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш.

Аввалроқ Ўзбекистондаги 100 дан ортиқ туманнинг «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га бюджетдан қўшимча маблағ ажратилиши ҳақида хабар берилганди.