Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Uzbekistan Airways талабалар учун 50 фоиз чегирма эълон қилди

Қайд этилишича, чегирма 28 декабрдан 10 январгача амал қилади.

Фото: «planespotters.net»

Uzbekistan Airways Янги ийл байрами муносабати билан талабалар учун ички рейсларга 50 фоиз чегирма тақдим этади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, чегирма 28 декабрдан 10 январгача амал қилади.

«Ўз шаҳридан узоқда жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар 28 декабрдан 10 январгача Uzbekistan Airways ички авиақатновларига чипталарни 50 фоиз чегирма билан харид қилишлари мумкин», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ташаббуси билан Uzbekistan Airports Silk Avia минтақавий шўъба авиакомпанияси ташкил этилаётгани ҳақида хабар берилганди.