Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Рейтинг 19:10 · 21.12.2021

Алишер Усмоновдан Дуровгача: Ғарбда энг кўп тилга олинган россиялик миллиардерлар

Россия тадбиркорлари ҳақида мақолалар сони 16 мингга ошган.

Алишер Усмоновдан Дуровгача: Ғарбда энг кўп тилга олинган россиялик миллиардерлар
Фото: Kommers.uz

Ғарб матбуотининг россиялик миллиардерларга бўлган қизиқиши 2021 йилда 40 фоизга ўсди: молиявий ҳолати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган тадбиркорлар ҳақида 40 мингта мақола ёзилган. Бу 2020 йилгига қараганда 16 мингтага кўпдир.

«Челси» футбол клуби ва Eclipse супер яхтасининг эгаси Роман Абрамович ҳақида 14 мингдан ортиқ мақола ёзилган. Миллиардер ҳақидаги янгиликларнинг аксарияти футбол ҳақида эди. Бироқ 2021 йилда унинг ҳаёти йилномасида янги мавзу пайдо бўлди: Ғарб ОАВ миллиардерни 2018 йилда, асосан, унинг улкан моторли яхтаси — Eclipse томонидан чиқарилган 33 859 тонна углерод учун жавобгар деб атади.

Ҳар йили LexisNexis халқаро компанияси томонидан тузиладиган россиялик миллиардерларнинг хорижий оммавий ахборот воситаларида тилга олиниши рейтингида бу йил Telegram асосчиси Павел Дуров (4939 марта тилга олинган, бир йил аввал у учинчи ўринда эди) иккинчи ўринни эгаллади. Дуровга қизиқишнинг ошишига Facebook’нинг ишламай қолгани ва бунинг ортидан Telegram иловасини юклаб олиш кескин ошгани сабаб бўлган.

Олег Дерипаска (учинчи ўрин) ҳақидаги хабарлар сони йил давомида 907 тадан 3116 тага кўпайди. Уларнинг аксарияти Федерал қидирув бюроси унинг АҚШдаги уйини тинтув қилгани ва миллиардернинг Владимир Путин билан яқин алоқалари тўғрисида эди. Жаҳон матбуотидаги энг машҳур россиялик миллиардерлар бешлигига Юрий Мильнер ва Вагит Алекперов кирди.

1. Роман Абрамович

  • 14276 марта тилга олинган
  • Forbes’даги рейтинги: 12
  • Молиявий ҳолат: 14,5 миллиард доллар
  • Активлар: Evraz Plc, «Челси»

Кетма-кет учинчи йилдирки, Роман Абрамович хорижий оммавий ахборот воситаларида энг кўп тилга олинган россиялик миллиардерлар рейтингида етакчи бўлиб қолмоқда. Ўтган йилги каби 2021 йилда ҳам Абрамович ҳақидаги хабарларнинг аксарияти футбол тўғрисида эди.

Дунёнинг бир қатор нуфузли нашрлари 2021 йилда футболдан ташқари миллиардернинг супер яхтаси ҳақида ҳам ёзди. Тадбиркорнинг яхтаси 2018 йилда атмосферага 33 859 тонна углерод чиқарган. Буни Ғарб матбуоти Роман Абрамович номи билан боғлайди.

Шунингдек, Ғарб матбуоти миллиардер Буюк Британияда Кремль таъсирини ёйиш мақсадида Владимир Путиннинг буйруғи билан «Челси» футбол клубини сотиб олгани ҳақида ҳам ёзган.

Фото: «newbusiness.su»

2. Павел Дуров

  • 4939 марта тилга олинган
  • Forbes рейтингидаги ўрни: 9
  • Молиявий ҳолати: 17,2 миллиард доллар
  • Активлар: Telegram

Павел Дуров ҳақидаги хабарлар сонининг кескин ўсиши, биринчи навбатда, 2021 йил октябрь ойида Facebook, Instagram ва WhatsApp’да кузатилган глобал узилиш билан боғлиқ. Павел Дуровнинг сўзларига кўра, ўшанда бир кун ичида Telegram мессенжери фойдаланувчилар сонининг рекорд даражада ўсишини қайд этди — 70 миллиондан ортиқ.

Дуров ҳақида Ғарб матбуоти эътибор қаратган яна бир мавзу — Telegram томонидан Алексей Навальний каналининг блокланиши. Ўзининг либерал қарашлари билан танилган Дуров томонидан «Путиннинг асосий душмани» ҳисобланган Навальнийга нисбатан бундай муносабат кўплаб хорижий нашрларга ёқмади.

Фото: «life.ru»

3. Олег Дерипаска

  • 3116 марта тилга олинган
  • Forbes рейтингидаги ўрни: 37
  • Молиявий ҳолати: 3,8 миллиард доллар
  • Активлар: En+, ГАЗ гуруҳи, «Ингосстрах», «Аэродинамика», Агрохолдинг «Кубань»

Тадбиркор ҳақидаги материалларнинг аксарияти ФҚБ ходимлари Олег Дерипасканинг АҚШдаги уйига «суд рухсати билан тинтув» қилгани келгани билан боғлиқ. Бу миллиардернинг Владимир Путин билан яқин алоқаларини муҳокама қилиш учун бошланиш нуқтаси бўлди.

Фото: Bloomberg

4. Юрий Мильнер

  • 1607 марта тилга олинган
  • Forbes рейтингидаги ўрни: 31
  • Молиявий ҳолати:4,8 миллиард доллар
  • Активлар: DST Global

Юрий Мильнер фигурасига қизиқиш асосан биологик қайта дастурлаш технологиясини ўрганаётган Altos Labs стартапининг муҳокамаси билан боғлиқ. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Altos Labs миллиардернинг Калифорниядаги Пало-Альто қароргоҳида ташкил этган илмий конференция натижасида пайдо бўлган.

Хитой матбуотида 19 ноябрь куни бўлиб ўтган Global Digital Leaders 2021 Sequoia саммити ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Саммитда DST Global асосчиси Юрий Мильнер фундаментал фанга сармоя киритиш ва келажак технологияларини излаш бўйича чуқур муҳокама ўтказган.

Фото: Forbes

5. Вагит Алекперов

  • 1519 марта тилга олинган
  • Forbes рейтингидаги ўрни: 4
  • Молиявий ҳолати: 24,9 миллиард доллар
  • Активлари: «Лукойл»

Вагит Алекперов анъанавий равишда «Лукойл» бизнеси контекстида хорижий оммавий ахборот воситаларида қизиқиш уйғотади. Бу йил «Лукойл»нинг Каспий денгизда жойлашган «Шоҳденгиз» газ лойиҳасидаги 15,5 фоиз улушини Petronas’дан сотиб олгани ҳақидаги хабар шов-шувга сабаб бўлди.

Шунингдек, миллиардернинг тилга олинишига «Пандора ҳужжатлари»га «Лукойл»нинг собиқ вице-президенти, Буюк Британияда яшовчи Виктор Федотов киритилгани ҳақидаги хабар ҳам сабаб бўлди.

Фото: ТАСС

6. Алишер Усмонов

  • 1316 марта тилга олинган
  • Forbes рейтингидаги ўрни: 7
  • Молиявий ҳолати: 18,4 миллиард доллар
  • Активлар: USM

Усмоновнинг тилга олинишига сабаб бўлган иккита асосий янгилик — унинг Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари лавозимига қайта сайлангани, шунингдек, USM гуруҳининг VK (собиқ Mail.ru Group) капиталлашувидан чиқиши.

Хорижий оммавий ахборот воситалари ушбу келишув Россия ижтимоий тармоқлари ва маҳаллий аудитория учун мавжуд бўлган интернет платформалари устидан ҳукумат назоратининг кучайиши белгиси деб хулоса қилди.

Фото: Forbes

7. Леонид Михельсон

  • 1078 марта тилга олинган
  • Forbes рейтингидаги ўрни: 5
  • Молиявий ҳолати: 24,9 миллиард доллар
  • Активлар: «Новатэк», «Сибур»

Бу йил Леонид Михельсон Ғарб матбуотида тилга олинган Россия миллиардерлари рейтингида 19-ўриндан 7-ўринга кўтарилди. Ўтган йилгидек, миллиардерга оид кўплаб хабарлар «Новатэк» ва PetroVietnam Power компанияларининг ҳамкорлик шартномаси билан боғлиқ.

Фото: ТАСС

8. Владимир Потанин

  • 994 марта тилга олинган
  • Forbes рейтингидаги ўрни: 8
  • Молиявий ҳолати: 27 миллиард доллар
  • Активлари: «Норильский никель»

Владимир Потанин рейтингда 13-ўриндан 8-ўринга кўтарилди, унинг тилга олиниши ҳанузгача 2020 йил баҳорида Арктикада юз берган «Норильский никель» шўба корхонасидаги авария билан боғлиқ. Ўшанда 21 минг тонна нефть сувга оқиб кетганди.

Шундан сўнг, Россия кон гиганти атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 2 миллиард доллар жарима тўлашга рози бўлган.

Миллиардер ҳақидаги хабарларнинг иккинчи оқими ажрим билан боғлиқ. Агар тадбиркор турмуш ўртоғи билан ажрашса, бу унга 7 миллиард долларга тушиши ҳақида айтилган.

Маълумотномаларнинг иккинчи блокига россиялик миллиардернинг Лондонда 7 миллиард долларлик ажрашиш жараёни кутилаётгани ҳақидаги хабар сабаб бўлди (даъво Билл Гейтснинг Мелинда Гейтс ва Жефф Безоснинг Талула Райли билан ажралишларидан кейин иккинчи ўринда туради).

Фото: Forbes

9. Олег Тиньков

  • 733 марта тилга олинган
  • Forbes рейтингидаги ўрни: 32
  • Молиявий ҳолати: 4,7 миллиард доллар
  • Активлар: Тинькофф Банк

Ғарб матбуоти Олег Тиньков ҳақида ёзишининг асосий сабаби миллиардернинг Қўшма Штатлардаги солиқ даъволарини ҳал қилиш учун 506 миллион доллар жарима тўлашга розилигидир. Тадбиркор тергов билан тузилган битим доирасида айбига иқрор бўлган.

Фото: «eer.ru»

10. Виктор Вексельберг

  • 696 марта тилга олинган
  • Forbes рейтингидаги ўрни: 20
  • Молиявий ҳолати: 9 миллиард доллар
  • Активлар: UC Rusal, Sulzer, Oerlikon, «Т Плюс», «Акадо»

Миллиардерни тилга олишнинг асосий контексти «Русал» компаниясининг фаолиятидир. Шунингдек, Африка Миллий Конгресси қисман Вексельбергга тегишли бўлган Жанубий Африканинг марганец қазиб олувчи United Manganese of Kalahari компаниясидан 5 миллион ранд (тахминан 315 570 доллар) хайрия олгани хабар қилинган.

Фото: Forbes

Аввалроқ 2021 йилда сотилган 10 та энг қиммат супер яхта ҳақида батафсил маълумот берилганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади