Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Рейтинг 20:10 · 20.12.2021

Рейтинг. 2021 йилда сотилган 10 та энг қиммат супер яхта

Жорий йил яхталар савдоси 8 фоиздан кўпроққа ошди.

Рейтинг. 2021 йилда сотилган 10 та энг қиммат супер яхта
Фото: Thelastminute’s flickr photostream

2020 йилнинг баҳорида дунё коронавирус пандемиясига дуч келганида яхталар бозори «фалаж» бўлиб қолди. Бироқ 2021 йилда у нафақат тикланди, балки яхта савдоси тез ўсишни бошлади.

Шундай қилиб, Superyacht Group маълумотларига кўра, 2021 йилнинг тўққиз ойида узунлиги 30 метрдан ортиқ янги яхталар савдоси 8 фоиздан кўпроққа ошган. Пандемия бозорнинг ўсишида роль ўйнади — бадавлат ишбилармонлар учун яхта энди ўзини ташқи оламдан изоляция қилишнинг ажойиб усули ҳисобланади.

2021 йилнинг ҳар чорагида яхталар сотуви аввалги уч йилнинг мос даврига нисбатан юқори бўлди. Ҳатто, кўпгина кемасозлик корхоналари 2025 йилгача тўлган буюртмалар китобига ҳам эга.

Яхталарга бўлган талабнинг кескин ўсиши нафақат пандемия давридаги мажбурий изоляция, балки миллиардерлар сонининг кўпайиши билан ҳам боғлиқ. Forbes маълумотларига кўра, 2021 йилда улар 660 кишига кўпайиб, 2755 кишига етган, бу тарихий максимал.

2021 йилда Монакодаги яхталар кўргазмасида умумий қиймати 3,6 миллиард евро бўлган 440 та яхта ва 101 та супер яхта тақдим этилди, бу қайиқларнинг ярми 2020 ва 2021 йилларда сувга туширилган.

ОАВ маълумотларига кўра, Amazon асосчиси Жефф Безос 127 метрли Y721 елканли яхтасини 2021 йилда Нидерландиянинг Oceanco компаниясидан сотиб олган (кеманинг тахминий қиймати 500 миллион доллар).

Норвегиялик миллиардер Кьелл Инге Роккенинг 183 метрли REV Ocean яхтаси яқинда сувга туширилди ва Шайх Халифа бин Зоид ан-Наҳённинг Azzam супер яхтаси (179,83 метр) рекордини янгилади. Шунингдек, 2021 йилда катта сузиб юрувчи Dream Symphony (141 метр) ва Роман Абрамовичнинг Solaris номли янги яхтаси (145 метр) кемасозлик заводларини тарк этди.

Қайиқлар сотуви бўйича маълумот тўплайдиган Superyacht Times нашри 2021 йилда сотилган энг қиммат 10 яхта рейтингини тузди. Қуйида улар ҳақида батафсил сўз боради.

Фото: Lurssen

1. Octopus (кема номи), 126 метр, 2003 йил

Баҳоси: 235 миллион евро

Octopus нафақат энг қиммат, балки ушбу рўйхатдаги энг катта яхтадир. Супер яхта шу ёзда Fraser and Burgess томонидан сотилган.

Эспен Ойно томонидан ишлаб чиқилган яхта иккита вертолёт майдончаси, саккиз кишилик сув ости кемаси билан жиҳозланган ва 12 500 денгиз мили масофани босиб ўтиш имконига эга. Octopus 13 кабинада 26 нафар меҳмонни сиғдира олади ва дунёдаги энг йирик тадқиқот супер яхтаси ҳисобланади.

Фото: Oceanco

2. Seven Seas (кема номи), 86 метр, 2010 йил

Баҳоси: 131 миллион евро

Ушбу яхта 2021 йил бошида сотувга қўйилди ва беш ойдан сўнг унга харидор топилди. 86 метрли супер яхта дизайни Nuvolari&Lenad ва Molly Isaksen Interiors томонидан ишлаб чиқилган. Яхтада 9 та кабина мавжуд бўлиб, уларга 20 нафаргача меҳмон сиғади. Seven Seas’нинг асосий хусусиятларидан бири — тўртта палубадаги шиша лифтлар. Шунингдек, яхтада спорт зали, массаж ва буғ хонаси ҳам мавжуд.

Фото: Peter Bischoff / Getty Images

3. Lady Moura, 104,85 метр, 1990 йил

Баҳоси: 125 миллион доллар

Lady Moura 1990 йилда Blohm & Voss компанияси томонидан Луиджи Стурчио лойиҳаси бўйича қурилган. Яхтада умумий майдони 2600 метр бўлган етти палуба мавжуд бўлиб, уларда бассейн, олтита ўтиш йўлаги, вертолёт майдончаси ва овқатланиш ҳамда очиқ ҳавода дам олиш учун кўплаб жойлар мавжуд. Бундан ташқари, яхтада ҳақиқий қум, қуёш учун стуллар ва пальма дарахтлари мавжуд. Сунъий пляжда дам олаётганда, меҳмонлар балконлардан сувга тушишлари мумкин.

Фото: TASS

4. Azteca, 72 метр, 2010 йил

Баҳоси: 65 миллион евро

Azteca супер яхтаси CRN томонидан 2010 йилда қурилган ва ўшандан бери мунтазам равишда текшириб борилади, сўнгги таъмирлаш 2021 йилда амалга оширилган. Супер яхта дизайни Nuvolari&Lenad компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у ташқи кўриниш ва интерьерни, жумладан, 16 нафар меҳмонни сиғдира оладиган саккизта кабинани лойиҳалаштирган. Супер яхта криптовалютага сотувга қўйилганди, бироқ ушбу тўлов шакли тасдиқланмаган.

Фото: Feadship

5. Halo, 57,47 метр, 2015 йил

Баҳоси: 64 миллион евро

Харрисон Эйдсгаард томонидан ишлаб чиқилган супер яхта сотувга қўйилганидан икки ой ўтиб сотилди. Учта палубада овқатланиш ва очиқ ҳавода ўтириш учун ўриндиқлар, орқа томонида эса катта L шаклидаги диван мавжуд. Яхтада, шунингдек, 8 метрли буюртма асосида Compass Tenders томонидан тайёрланган қайиқ, сув спорти жиҳозларининг тўлиқ ассортименти, шўнғиш ускуналари ва вертолёт майдончаси мавжуд. Bernardi + Peschard томонидан ишлаб чиқилган яхтанинг олти кабинаси 12 нафар меҳмонни сиғдира олади.

Фото: Tankoa

6. Solo, 72 метр, 2018 йил

Баҳоси: қарийб 63 миллион доллар

2018 йилда Tankoa компанияси 72 метрли Solo номли моторли яхтасини асл эгасига топширди. Яхтанинг ташқи дизайни Франческо Пашковски томонидан ишлаб чиқилган. Кемада қуёш нури тушиб турадиган палуба ва пляж клуби мавжуд. Шунингдек, меҳмонлар учун гўзаллик салони, спорт зали ва спа маркази ҳам бор.

Фото: Amels

7. Ventum Maris, 65,7 метр, 2011 йил

Баҳоси: 58 миллион евро

Amels компанияси 65,7 метр узунликдаги Ventum Maris супер яхтасини 2011 йилда буюртмачига топширди. 2021 йилда эса яхта эгасини ўзгартирди. Tim Heywood Design яхтанинг ташқи кўриниши, Winch Design эса ички қисмини ишлаб чиққан. Ventum Maris яхтасида меҳмонлар учун ичкарида ҳам, ташқарида ҳам кенг жой мавжуд. Унинг еттита кабинаси 14 нафар меҳмонни сиғдира олади. Кеманинг пастки қисмида жакузи, бассейн ва бар, асосий залда панорамали овқатланиш майдони мавжуд. Унинг орқа қисмида сузиш ҳавзаси ва қуёш ваннаси бор.

Фото: Feadship

8. Anna, 67,07 метр, 2007 йил

Баҳоси: 53,9 миллион евро

Илгари Anna номи билан аталган 67 метрли супер яхта 2021 йил сентябрь ойида сотилгандан сўнг, янги эгаси томонидан Firebird деб ўзгартирилди. Ушбу келишувга қадар яхта россиялик миллиардер Дмитрий Риболовлевга тегишли эди.

Майкл Лич яхтанинг ташқи дизайнини, De Voogt Naval Architects эса яхтани лойиҳалаштирган. 2007 йилда сувга туширилган Firebird 2021 йилда кенг қамровли реконструкциядан ўтказилди. Олтита кабина 17 нафар меҳмонни сиғдира олади ва яхта эгаси учун ўқув хонаси, ҳаммом, алоҳида яшаш хонаси ва шахсий дам олиш хонаси мавжуд.

Фото: Lürssen

9. Skat, 70,7 метр, 2002 йил

Баҳоси: 49,5 миллион евро

Эспен Айно томонидан ишлаб чиқилган Skat’нинг ҳарбий услубдаги ташқи кўриниши денгиз кемаларида ишлатиладиган кулранг корпус бўёқлари билан ўзига хос. Яхтанинг ички қисми Марко Занини томонидан ишлаб чиқилган ва ташқи кўриниши каби бу ерда кулранг етакчилик қилади. Lürssen компанияси томонидан қурилган супер яхта периметри атрофида жойлашган олтита кабинага 12 нафар меҳмон сиғади. Палубадаги жакузи, кенг ва очиқ овқатланиш жойи Skat’нинг ўзига хослиги ҳисобланади.

Фото: Damen Yachting

10. Game Changer, 72,15 метр, 2017 йил

Баҳоси: 49 миллион евро

2017 йилда сувга туширилгандан бери Game Changer бутун дунё бўйлаб 50 мингдан ортиқ денгиз милини босиб ўтди. Яхта Damen Yachting компанияси томонидан қурилган ва 2020 йилда ICON Yachts томонидан 10 ой давомида таъмирдан ўтказилди. Натижада пляж клуби ва ҳовузга эга бўлиш учун яхта корпуси уч метрга узайтирилди. Яхта U-Boat Worx сув ости кемаси, 12 метрли Intrepid тендер (кичик этказиб бериш кемаси), шўнғиш маркази ва вертолёт майдончаси билан жиҳозланган. Game Changer беш кабинада 11 нафаргача меҳмонни сиғдира олади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда