Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Карьера 20:30 · 21.12.2021

Қандай қилиб янги ходим компания муаммоларини ҳал қилиши мумкин? Экспертдан 3 та маслаҳат

Профессор Арт Маркман янги ишчининг фойдали томони ҳақида фикрлари билан бўлишди.

Қандай қилиб янги ходим компания муаммоларини ҳал қилиши мумкин? Экспертдан 3 та маслаҳат
Фото: «themerex.net»

Муаммога дуч келганингизда нима қиласиз? Эҳтимол, вазиятга бошқа кўз билан, бошқа томондан қараши мумкин, деб дўстингиз ёки қариндошингиздан маслаҳат оласиз.

Ишда ҳам худди шундай: лойиҳа ёки жамоа натижа бермай, муаммога ечим топилмаётган пайтда янги ходимларга юзланиш тўғри бўлади. Чунки улар кўпинча муаммога ташқи томондан ёки бошқа кўз билан қарай олади, ноодатий таклиф ёки тўғри ечим бера олади.

Техас университетининг психология ва маркетинг профессори Арт Маркман юқоридаги қарашнинг учта сабабини тушунтирган. Қуйида шу ҳақда сўз боради.

1. Янги ходимларнинг позицияси асосий жамоаникидан фарқ қилади

Янги ходимлар билан ишлашда асосий қийинчилик шундаки, улар ҳали компаниянинг корпоратив маданиятини қабул қилмаган бўлади. Бироқ янги келганларнинг айнан шу жиҳати муаммоларни ҳал қилиш нуқтаи назаридан қўл келиши мумкин.

Янги ходимлар одатда муайян вазифаларни қандай бажаришингизни билмайди. Бу оддий иш кунида жараённи секинлаштириши мумкин, аммо муаммога дуч келганингизда ёрдам бериши ҳам мумкин, чунки янги келган ходим жуда кўп савол беради.

Янги келганларга иш тамойилларини тушунтиришда аввалдан мавжуд бўлган, бироқ эътибордан четда қолган муаммолар кўрина бошлайди. Бу эса қайси жараёнлар эскирганини ва қайси соҳалар бўйича жамоада билим етишмаслигини кўришга ёрдам беради.

2. Янги келганлар бошқа билимларга эга бўлади

Янги ходимлар компанияга ўзлари билан янги кўникмаларни олиб келади. Бу янги ишчининг аввалги соҳаси ёки эски иш жойида тўплаган тажрибаси билан боғлиқ бўлиши ва у сизга ас қотиши мумкин. Албатта, янги келган ходим маълум бир шаблон ёки «рамка» доирасида эмас, балки бутун борлиғи билан жамоага ёрдам бериши учун етарли даражада стимул, яъни рағбат яратилиши керак.

Янги келганлардан янги ғоялар ўзаро суҳбат доирасида пайдо бўлиши мумкин. Суҳбат масаланинг нозиклигига қараб жамоа доирасида ёки ўзаро тушликларда ташкил этилади.

3. Улар бошқа тилда гаплашади

Ҳар бир компанияда бошқа жамоалар ва процедуралар учун номлар, мижозларнинг тахаллуслари ва бошқалар мавжуд. Ушбу сўзларга корпоратив маданиятнинг бир қисмига айланган кўплаб нотўғри фикрлар ўрнашиб қолган бўлади.

Янги ишга қабул қилинганлар ҳали профессионал жаргонда гапира олмагани сабабли, жамоа аъзолари таниш ташкилий тилдан фойдаланганда одатда ўйлаганидан фарқ қиладиган атамалардан фойдаланади. Яъни, янги ходимлар ҳамкасблари билан мулоқот қилиш жараёнида ҳаммани мавзу ҳақида бироз бошқача гапиришга мажбурлаши мумкин ва бу, ўз навбатида, бошқача фикр юритишга мажбур қилади.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди