Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп юк автомобили экспорт қилаётган давлатлар

Экспорт ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 35 тага камайди.

Фото: MAN Auto-Uzbekistan

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 726 та юк автомобили экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида 8 та хорижий давлатга қиймати 11,7 миллион долларга тенг бўлган 726 та юк автомобилини экспорт қилган. Шунингдек, юк автомобиллари экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 35 тага камайган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон 11 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:

  1. Қозоғистон — 517 та;
  2. Қирғизистон — 84 та;
  3. Сингапур — 71 та;
  4. Афғонистон — 29 та;
  5. Тожикистон — 9 та;
  6. Озарбайжон — 8 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда юк автомобили ишлаб чиқариш ҳажми камайгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп автомобиль экспорт қилаётган давлатлар ҳақида хабар берилди.