Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида қиймати 863,1 миллион долларлик мева-сабзавот экспортини амалга оширди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида қиймати 863,1 миллион долларга тенг бўлган қарийб 1,4 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Қозоғистон — 587 минг тонна;
- Россия — 375 минг тонна;
- Қирғизистон — 123 минг тонна;
- Хитой — 99 минг тонна;
- Афғонистон — 31 минг тонна;
- Украина — 29 минг тонна;
- Покистон — 29 минг тонна;
- Туркманистон — 26 минг тонна;
- Беларусь — 14 минг тонна;
- Туркия — 13 минг тонна;
- Эрон — 9,8 минг тонна;
- Озарбайжон — 8,5 минг тонна;
- БАА — 4,6 минг тонна;
- Германия — 4 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон 11 ойда қанча мева-сабзавот экспорт қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда энг кўп мева-сабзавот экспорт қилаётган ҳудудлар хабар қилинди.


