Ўзбекистон 11 ойда қанча мева-сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди
Экспорт ҳажми 2020 йилга нисбатан 5,5 минг тоннага ошди.

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида қарийб 1,4 миллион тонна мева-сабзавот экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 11 ойида қиймати 863,1 миллион долларга тенг бўлган қарийб 1,4 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,5 минг тоннага ошган.
Қайд этилишича, берилган давр мобайнида экспорт қилинган маҳсулотлар қуйидагилардир:
- мева ва резаворлар — 301,3 минг тонна;
- қуритилган мева ва резаворлар — 52 минг тонна;
- сабзавотлар — 726,3 минг тонна;
- қалампир — 16,8 минг тонна;
- узум — 199 минг тонна;
- майиз — 45 минг тонна;
- ерёнғоқ — 20 минг тонна;
- қовун-тарвуз — 82 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп мева-сабзавот экспорт қилаётган ҳудудлар хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик билан шуғулланувчиларга имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳақида хабар берилди.






