Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 22:00 · 08.01.2022

Энг кўп олтин сотган Ўзбекистон, биржада пасайган бензин нархи ва катта бойлик йўқотган қозоқ миллиардерлари — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Энг кўп олтин сотган Ўзбекистон, биржада пасайган бензин нархи ва катта бойлик йўқотган қозоқ миллиардерлари — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 8 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Энг кўп олтин сотган Ўзбекистон

2021 йил ноябрь ойида жаҳон олтин захиралари 21,5 тоннага камайди, бу марказий банклар биргаликда 11,2 тонна соф олтин сотган 2021 йил январидан бери биринчи пасайишдир.

Бутунжаҳон Олтин Кенгаши (WGC)нинг маълумотларига кўра, ноябрь ойидаги сотувларда тўртта давлат марказий банклари етакчилик қилган, улар орасида Ўзбекистон 21,5 тонна, Туркия 7 тонна, Россия 3,1 тонна ва Қирғизистон 1,4 тонна олтин сотган. Соф харидлар 4,3 тонна олтин сотиб олган Қозоғистонда, ўз захираларига 3,4 тонна олтин қўшган Польшада ҳамда мос равишда 2,8 тонна ва 0,7 тонна олтин сотиб олган Ҳиндистон ва Ирландияда кузатилган.

Даромади ошган Тим Кук

Apple бош директори Тим Кук 2021 йилда қарийб 100 миллион доллар ишлаб топди. Ушбу маълумот компаниянинг АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясига (SEC) юборилган ҳисоботида келтирилган.

Ҳужжатга кўра, Кукнинг йиллик маоши 3 миллион долларни ташкил этган, у яна 82,3 миллион долларни компания акциялари кўринишида олган. Кук, шунингдек, Apple’нинг молиявий ва экологик мақсадларга эришгани учун 12 миллион доллар бонус олди. Компания раҳбарининг жами топган пули 2021 йилда 98,7 миллион доллардан ортиқни ташкил қилди.

Қозоқ бизнеси кўраётган зарар ошмоқда

Қозоғистон бизнесининг тартибсизликлар туфайли кўрган зарари қарийб 87,2 миллиард тенгени (тахминан 198 миллион доллар) ташкил этди, шундан 85,8 миллиард тенге Олмаота шаҳрига тўғри келди.

Қайд этилишича, 7 январь куни кечқурун республиканинг ўнта ҳудудида 848 та тадбиркорлик субъекти ва 1021 та объект, жумладан, Олмаотада 789 та субъект ва 950 та объект зарар кўргани аниқланди. Палата интернет, алоқа ва шаҳарлардаги вазият барқарорлашгани сари рақамлар ортиб бориши ҳақида огоҳлантирди.

Палата раиси Аблай Мирзахметовнинг айтишича, Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда зарарни тиклаш механизмлари ишлаб чиқилмоқда. Улар протседурани иложи борича соддалаштиришга ҳаракат қилади.

Бензин нархи биржада тушди, шохобчаларда эмас

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 8 январь куни эрталабки сессияда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра, АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 миллион 474,4 минг сўмни ташкил қилган. Бу 7 январдаги нархга нисбатан 6,3 фоизга арзондир.

Қайд этилишича, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг биржадаги нархи литрга ўтказилганда маҳсулотнинг бир литри тахминан 5700 сўмни ташкил қилади.

«Ўзбекнефтгаз»нинг маълум қилишича, биржа савдолари орқали савдога чиқарилаётган автобензин сотиб олиниб, истеъмолчига етказиб берилгунга қадар (солиқ, рентабеллик, транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар) 6700 сўмни ташкил этмоқда. 

Қайд этилишича, бугунги кунда «Ўзбекнефтгаз»га қарашли UNG Petro корхонаси АЁҚШларида 6500 сўмдан сотиб келинмоқда. 

«Савдогарбанк» кузатув кенгаши таркибидан «шакарчилар» чиқарилди

«Савдогарбанк» 27 декабрь куни ўтказилган навбатдан ташқари йиғилишида банк кузатув кенгаши янги таркибда сайланди. Аввалги таркибда фаолият юритан 7 нафар аъзо янги таркибга киритилмади, деб хабар бермоқда Kommers.uz мухбири.

Корпоратив маълумотлар очиқ порталига жойланган маълумотга кўра, қуйидагилар банк кузатув кенгаши таркибидан чиқарилган:

  • Анатолий Хан — «Saxovat-sport-servic» МЧЖ бош директори;
  • Рустам Акбархўжаев — «Ангрен шакар» МЧЖ бош директори;
  • Шерзод Бакаев — «Эзгу ният кўп тармоқли тиббиёт маркази» МЧЖ молиявий ишлар бўйича директор ўринбосари;
  • Зокир Ибодов — «Ardus» қўшма корхонаси бошқарув раиси ўринбосари;
  • Эгамберган Ўрозбоев — «ILK PLYUS» инвесторлар уюшмаси директори;
  • Тоҳир Алимов — «TODO-PLAST» МЧЖ тижорат ишлари буйича директор ўринбосари;
  • Дониёр Илҳомжонов — «ALTA PROFIL» МЧЖ директори.

Шунингдек, йиғилишда банк бошқаруви раиси лавозимига 2018 йилдан буён «Миллий банк» бошқарув раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Аброр Муҳаммадхонов номзоди тасдиқланган.

Марказий банк қимматбаҳо металлар учун қанча тўлади?

Марказий банк томонидан ишлаб чиқарувчиларга 2021 йилнинг I ярим йиллигида 30,7 триллион сўм, II ярим йиллигида 32,3 триллион сўм — жами 63 триллион сўмлик тўловлар амалга оширилди. Бу ҳақда «2021 йилнинг II ярим йиллиги учун банк тизими ликвидлиги шарҳи»да сўз боради.

Қайд этилишича, олтин нархининг биринчи ярим йилликка нисбатан бироз юқори бўлиши, ўз навбатида, Марказий банкнинг қимматбаҳо металл ишлаб чиқарувчиларга тўловларининг ҳам ошишига сабаб бўлган.

Катта бойлик йўқотган қозоқ миллиардерлари

Қозоғистонлик тўрт нафар миллиардернинг бойлиги мамлакатда норозилик ва тартибсизликлар авж олганидан кейин 3 миллиард долларга камайди. Қайд этилишича, миллиардер Вячеслав Кимнинг бойлиги 4 январга нисбатан 1,4 миллиард долларга — 5,7 миллиард доллардан 4,2 миллиард долларга камайган. Ким Қозоғистоннинг Kaspi.kz тўлов ва финтеч компанияси директорлар кенгаши раиси ҳисобланади.

Унинг акциялари икки кун ичида 30 фоизга тушиб кетди — 4 январдаги 188 долларлик кўрсаткичдан 6 январда 87 долларга камайди. Савдо ҳафтасининг охирига келиб, Кимнинг бойлиги йўқотишлардан бироз ортга чекинди ва 4,4 миллиардни ташкил этди.

Forbes’нинг ёзишича, Қозоғистоннинг собиқ Президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўртанча қизи Динара Кулибаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибаевнинг бойлиги 4 январга нисбатан 200 миллион долларга камайди. Динара ва Тимур Кулибаевлар активлари бўйича Қозоғистондаги энг йирик банк — «Халқ банки» (Halyk Bank)ни назорат қилади.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди