Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида 46 та хорижий давлатдан оёқ кийим импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 46 та хорижий давлатдан қиймати 12,8 миллион долларга тенг бўлган 3,5 миллион жуфт оёқ кийимларини импорт қилган. Оёқ кийимлари импорти ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,8 миллион долларга ошган.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийимлари импорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Хитой — 5,4 миллион доллар;
- Туркия — 4,0 миллион доллар;
- Вьетнам — 939 минг доллар;
- Россия — 544,4 минг доллар;
- Чехия — 453,5 минг доллар;
- Италия — 428,4 минг доллар;
- Индонезия — 246,3 минг доллар;
- Ҳиндистон — 167,4 минг доллар;
- Қирғизистон — 99,5 минг доллар;
- Испания — 82 минг доллар.
Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилаётган 5 та давлат ҳақида хабар берилганди.


