Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистондаги қайси ҳудудларда энг кўп янги корхона ташкил этилди?

Кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 7493 тага ўсган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги энг кўп янги корхона ташкил этилган ҳудудлар бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, республикада 2021 йилда (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 102 804 та корхона ва ташкилот янги ташкил этилган. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 7493 тага кўп.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:

  1. Тошкент шаҳри — 16 751 та;
  2. Самарқанд вилояти — 11 063 та;
  3. Қашқадарё вилояти — 9747 та;
  4. Фарғона вилояти — 9300 та;
  5. Тошкент вилояти — 8049 та;
  6. Андижон вилояти — 7968 та;
  7. Наманган вилояти — 6687 та;
  8. Бухоро вилояти — 6578 та;
  9. Сурхондарё вилояти — 5207 та;
  10. Хоразм вилояти — 5061 та;
  11. Навоий вилояти — 4993 та;
  12. Жиззах вилояти — 4502 та;
  13. Қорақалпоғистон  — 4491 та;
  14. Сирдарё вилояти — 2407 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда экспортида кескин ўсиш кузатилган ҳудудлар маълум қилинганди.