Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Электр узилиши Uzcard фаолиятига таъсир қиладими?

Ҳозирда барча тизимлар анъанавий режимда ишламоқда.

Фото: Kommers.uz

Ўзбекистондаги электр узилиши Uzcard фаолиятига таъсир қилмайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Умумреспублика процессинг маркази аварияга қарамай, Uzcard’да узилишлар йўқ. 

«Барча молиявий операциялар одатдагидек амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳозирда барча тизимлар анъанавий режимда ишламоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон ва қўшни давлатлар электр тармоқларида содир бўлган авария Humo тўлов тизимининг иш фаолиятига таъсир қилмаслиги ҳақда хабар берилганди.