Ўзбекистонда солиқ тўловчиларнинг айрим солиқ хавфи мезонлари (ҳолатларини) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг ахборот хатида сўз боради.
Улар қуйидагилар:
- раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТ да тасдиқланмаганлиги (омил #1);
- ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги (омил #4);
- солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 квадрат метрдан кам) (омил #6);
- охирги ўн икки ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжудлиги (омил #14);
- ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги (омил #15).
Ушбу мезонлар йирик солиқ тўловчиларга ва ҚҚС тўловчиси сифатида янги рўйхатдан ўтаётган солиқ тўловчиларга нисбатан тўхтатилмайди.
Аввалроқ Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг ахборот хати эълон қилинганди.


