Ўзбекистонда 2021 йил олиб борилган қурилиш ишларининг 24,6 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилда республика бўйича 107,4 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2020 йилга нисбатан 6,8 фоизга ошган.
Қайд этилишича, жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши қуйидагича тақсимланган:
- Тошкент шаҳри — 24,6 фоиз;
- Тошкент вилояти — 8,5 фоиз;
- Бухоро вилояти — 6,9 фоиз;
- Самарқанд вилояти — 6,7 фоиз;
- Фарғона вилояти — 6,5 фоиз;
- Қашқадарё вилояти — 5,7 фоиз;
- Сурхондарё вилояти — 5,5 фоиз;
- Андижон вилояти — 5,2 фоиз;
- Наманган вилояти — 5,2 фоиз;
- Навоий вилояти — 4,7 фоиз;
- Қорақалпоғистон — 4,4 фоиз;
- Хоразм вилояти — 4,0 фоиз;
- Жиззах вилояти — 2,9 фоиз;
- Сирдарё вилояти — 2,7 фоиз.
Аввалроқ Президент Tashkent city mall ва Tashkent Central Park’даги қурилиш ишлари билан танишгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон ЯИМида қурилиш секторининг улуши маълум бўлгани ҳақида хабар берилди.


