Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Бизнес 21:42 · 21.01.2022

Президент Tashkent city mall ва Tashkent Central Park’даги қурилиш ишлари билан танишди

Давлат раҳбари қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Tashkent city mall ва Tashkent Central Park’даги қурилиш ишлари билан танишди
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Улардан бири Юнусобод тумани, Шаҳрисабз ва Амир Темур шоҳ кўчалари кесишмаси ёнида қурилаётган Tashkent Central Park мажмуасидир. Ушбу инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мажмуа учта 15 қаватли бинодан ташкил топади. Уларда беш юлдузли меҳмонхона, бизнес офислар, конференция зали, савдо шохобчалари, ресторанлар бўлади. Атрофда ландшафт дизайнли боғ, ер остида икки қаватли автотураргоҳ барпо этилади.

Бугунги кунда биноларнинг асоси тикланган. Мажмуа 2023 йилда қуриб битказилиши мўлжалланган.

Давлат раҳбари қурилиш ишларини жадаллаштириш, келгусида хизмат турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Олмазор кўчасида барпо этилаётган Tashkent city mall мажмуасини ҳам бориб кўрди. Бу ерда 29 қаватли меҳмонхона, 30 қаватли бизнес маркази, 4 қаватли савдо-кўнгилочар шохобчалар биноси бўлади. Уларнинг қурилиши жадал давом этмоқда ва 2023 йилгача ишга туширилиши кутилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу ерда қурилиш ташаббускорлари ва инвесторлар билан қисқа мулоқот бўлди. Мажмуа минтақадаги энг йирик савдо марказларидан бири бўлиши, унда ва турдош соҳаларда 10 мингта янги иш ўрни яратиш мумкинлиги, яратилган имкониятлар кичик ва ўрта бизнес ривожига кучли суръат бағишлаши таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимлигида барпо этилган вазиятларни бошқариш марказини бориб кўрди.

Ушбу марказ аҳолига замонавий хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. 110 миллиард сўм маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан 4 қаватли бино қурилган. 60 та сервер, катта ҳажмли кузатув экрани, компьютерлар билан жиҳозланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Марказ электр энергияси, табиий газ, сув ва иссиқлик таъминоти, йўл, транспорт, жамоат хавфсизлиги каби 60 дан ортиқ соҳа идораларининг биллинг тизими ва порталлари билан интеграция қилинган. Бу орқали мазкур соҳалардаги маълумотлар, барча маҳалла ва кўчаларидаги ҳолат геолокация орқали яққол кўриниб туради. Туманларга бириктирилган мутахассислар буни онлайн режимда кузатиб боради ва зарур пайтда тезкор хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, ситуацион марказ шаҳар инфратузилмасини таҳлил қилиш ва режалаштириш каби стратегик масалалар билан ҳам шуғулланади. Масалан, қаерда шифохона, мактаб ё болалар боғчаси қуриш, қайси йўл ёки муҳандислик тармоғини таъмирлаш зарурлиги тўғрисида хулоса беради. Марказда 100 нафарга яқин малакали мутахассислар ишламоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент ушбу марказ тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилишга кўрсатма берди.

Шу ерда Тошкент шаҳрида маҳаллабай ишлашни ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Мамлакатда барча соҳалардаги чора-тадбирлар ҳар бир маҳалланинг ўзида ташкил этилмоқда. Тошкент шаҳрида ҳам Маҳаллабай ишлаш агентлиги бошқармаси, 579 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолият бошлади.

«Бу икки тизим вакиллари, яъни ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари маҳалладаги ислоҳотчи бўлади. Аҳоли ҳаётини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни касбга ўргатиб, ишга жойлаштириш масалаларида сизлардан умидимиз катта», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Мутасаддиларга қаерда қандай соҳани ривожлантириш, ишсиз аҳолини қайси касбларга ўқитиш бўйича ҳар бир маҳалланинг иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш топширилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жорий йилда Тошкент шаҳри маҳаллаларида инфратузилмани яхшилашга бюджетдан 500 миллиард сўм ажратилиши маълум қилинди. Шунингдек, давлат томонидан маҳаллаларда бизнесни ривожлантиришга 476 миллиард сўм кредит ва субсидиялар берилади. Ушбу маблағлар ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан, маҳалладаги энг долзарб бўлган ижтимоий ва коммунал масалаларга ҳамда тадбиркорлик лойиҳаларига йўналтирилиши айтилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига шу пайтгача бирорта инвестиция лойиҳаси бўлмаган 271 та маҳалла учун лойиҳалар шакллантириб, уларга инвестицияларни жалб этиш бўйича топшириқ берилди. Янги саноат лойиҳаларини ишга тушириб, шаҳар экспортини 2 баробарга ошириш мумкинлиги қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан суҳбатда давлат раҳбари уларнинг энг асосий вазифаси иш самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда ҳар бир оила ҳолидан хабардор бўлиб, «темир», «аёллар» ва «ёшлар» дафтарларига киритилганларга қўлдан келганча ёрдам бериш, инсон қадрини улуғлаш эканини таъкидлади.

Ёшлар етакчилари ҳар кун изланишлари ва ўз устида ишлашлари, туман ҳокимига янги таклифлар бериб боришлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Маҳаллаларда қурилиши режалаштирилган ижтимоий иншоотлар лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

«Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган ишлар, Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими натижалари ҳақида тақдимот ҳам ўтказилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда