Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025
Молия 9:30 · 08.02.2022

Биткоин нархи АҚШ меҳнат бозоридаги вазият яхшиланиши фонида кўтарилди

Криптовалюта курси 42 минг долларга етди.

Биткоин нархи АҚШ меҳнат бозоридаги вазият яхшиланиши фонида кўтарилди
Фото: «antistarforce.com»

Биткоин нархи АҚШ меҳнат бозоридаги вазият яхшиланиши фонида кўтарилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Маълумотларга кўра, 7 февраль куни криптовалюталар нархи АҚШда иш ўринлари сони тўғрисидаги ахборот эълон қилингандан сўнг, бозорлардаги рискнинг умумий кайфияти фонида кўтарилган.

Қайд этилишича, биткоин ўтган кун давомида 2,8 фоизга ошиб, 42 минг 861 долларни ташкил қилган. Шу билан бирга криптовалюта икки ойдан ортиқ вақт ичида биринчи марта 50 кунлик ўртача нархидан ошиб кетган.

Шундай қилиб, биткоин 2021 йилнинг ноябрь ойида эришилган энг юқори кўрсаткичдан (68,99 минг доллар) пастлигича қолмоқда. Бироқ январь ойида белгиланган энг сўнгги минимал қийматдан (33 минг доллар) юқоридир.

Дунёда энг кенг тарқалган иккинчи криптовалюта бўлган Ethereum 3,14 фоизга ошиб, 3089 долларга етган. 5–6 февраль кунлари эфир нархи икки ҳафта ичида биринчи марта 3 минг доллардан ошган.

GlobalBlock брокерлик компанияси таҳлилчиси Маркус Сотириуга кўра, 7 февраль куни АҚШ меҳнат бозоридаги маълумотларга ижобий муносабат криптовалюта бозорида тикланишни келтириб чиқарган. Меҳнат вазирлиги январь ойида мамлакат иқтисодиётида иш ўринлари сони 467 мингтага ошгани, ўртача ўсиш прогнози эса 125 мингтани ташкил этгани ҳақида хабар берганди.

Иш ўринлари сонининг кутилмаган ўсиши «омикрон»нинг янги штамми тарқалишига қарамай содир бўлган. Баъзи экспертлар январь ойида бу кўрсаткич ҳатто камайиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаганди.

Сотириунинг сўзларига кўра, биткоин 44 минг–45 минг доллар даражасида кучли қаршиликка дуч келади. Сабаби биржадаги ноаниқлик сақланиб қолади.

Дунёдаги етакчи электромобил ишлаб чиқарувчи Tesla Inc. 31 декабрь ҳолатига кўра унинг 1,99 миллиард долларлик биткоин захиралари борлигини маълум қилган. Компания 2021 йилнинг биринчи чорагида 1,5 миллиард долларга биткоин сотиб олди.-Компания криптовалютанинг қадрсизланиши даврида 101 миллион доллар йўқотган, лекин у март ойида биткоинларнинг бир қисмини сотиш орқали ҳам 128 миллион доллар фойда кўрган.

Аввалроқ биткоин курси тушиши сўнги олти ойдаги минимумни янгилагани хабар қилинганди. Шунингдек, Twitter асосчисининг тўлов компанияси биткоин «қазиб олиш» тизимини яратиши ҳақида хабар берилди.

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Янгиликлар 10:10 · 12.05.2025
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда