Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар энг кўп қайси ҳудудда мавжуд?

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар 1 февраль ҳолатига 13 минг 393 тани ташкил этмоқда.

Фото: «1piston.my»

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда энг кўп қайси ҳудудда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолият олиб бораётгани ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, мамлакатда 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 13 393 тани ташкил этиб, уларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 474 тага кўпайган.

Ҳудудлар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони:

  • Тошкент шаҳри – 7 945 та
  • Тошкент вилояти – 1 437 та
  • Самарқанд вилояти – 656 та
  • Сурхондарё вилояти – 573 та
  • Фарғона вилояти – 544 та
  • Андижон вилояти – 377 та
  • Бухоро вилояти – 352 та
  • Наманган вилояти – 287 та
  • Навоий вилояти – 238 та
  • Қашқадарё вилояти – 232 та
  • Жиззах вилояти – 216 та
  • Сирдарё вилояти – 185 та
  • Хоразм вилояти – 177 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 174 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар мавжудлиги ҳақида ахборот берилганди.