Рейтинг. Ўзбекистонда энг кўп қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар мавжуд?
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар 1 январь ҳолатига 13 минг 289 тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда 2022 йил 1 январь ҳолатига саноат соҳасида энг кўп хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 13 минг 289 тани ташкил этмоқда. Шундан қўшма корхоналар сони — 5988 та ва хорижий корхоналар сони — 7301 та.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сони қуйидагича шаклланган:
- саноат — 4076 та;
- савдо — 3782 та;
- қурилиш — 1100 та;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 718 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 550 та;
- ахборот ва алоқа — 400 та;
- ташиш ва сақлаш — 354 та;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш — 210 та.
Аввалроқ Ўзбекистондаги қайси ҳудудларда энг кўп янги корхона ташкил этилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги 15 та йирик корхона фонд биржаси орқали сотилиши ҳақида хабар берилди.






