Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистондаги 2021 йил энг кўп полиз экинлари етиштирилган ҳудудлар

Рўйхатда Сурхондарё вилояти 320 минг тонна маҳсулот билан етакчилик қилмоқда.

Фото: «myslo.ru»

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2021 йилда энг кўп полиз экинлари етиштирилган ҳудудлар бўйича ахборот эълон қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил январь-декабрь ойларида республикада 2,3 миллион тонна полиз экинлари етиштирилган.

Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида етиштирилган полиз экинлари ҳажми қуйидагича тақсимланган:

  1. Сурхондарё вилояти — 320,3 минг тонна;
  2. Жиззах вилояти — 269,5 минг тонна;
  3. Сирдарё вилояти — 260,8 минг тонна;
  4. Бухоро вилояти — 181,3 минг тонна;
  5. Андижон вилояти — 178,7 минг тонна;
  6. Қашқадарё вилояти — 177,1 минг тонна;
  7. Қорақалпоғистон — 164,8 минг тонна;
  8. Хоразм вилояти — 157,9 минг тонна;
  9. Самарқанд вилояти — 150,8 минг тонна;
  10. Фарғона вилояти — 142,6 минг тонна;
  11. Наманган вилояти — 123,8 минг тонна;
  12. Навоий вилояти — 98,7 минг тонна;
  13. Тошкент вилояти — 54,8 минг тонна.

Аввалроқ Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ажратилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда айрим хўжаликларга ҳар бир гектар ер учун 8 миллион сўмдан субсидия ажратилиши ҳақида хабар берилди.